“Қораўзакда бу йил 20 та корхона қурилади” – туман ҳокими Даулетбай Утемуратов

«KRuz.uz» сайти раҳбари Қораўзак туманига ташриф буюриб, туман ҳокими Даулетбай Утемуратов билан суҳбатлашди.

Ҳоким Қораўзак туманида тадбиркорларга қандай имкониятлар яратилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Ўтган йили Қораўзак туманида 49 саноат корхоналари бўлган бўлса, 2018 йили яна 20 саноат корхонаси қурилади ва бу рақам 69 ни ташкил этади. Кичик бизнесни ривожлантириш бўйича, биз оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор беряпмиз. Сабаби бир оилада ишга яроқли 3-4 одам бўладиган бўлса, шунинг ҳаммаси иш билан банд бўлади.

Ҳурматли Президентимиз ҳам оилавий таъдбиркорларга катта имконият бермоқдалар. Уларга енгиллатилган кредит бериб, 5 ойлик имтиёз билан, 3 йилгача 4 фоиздан энг ка миш ойлигининг 100 баробари миқдорида кредит олишларига кўмаклашдик. Бунда 4 сектор ҳам ўз секторида бу бўйича шуғулланмоқда. Бўш турган биноларни “0” баҳода бериб, буларда қўшимча иш ўрни яратишда кўмаклашяпмиз”, дейди Даулетбай Утемуратов.

Қораўзак тумани ҳокими Даулетбай Утемуратов билан уюштирилган суҳбатдан парчаларни кейинроқ яна эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бўлимлар