#Хошамет-2017. Энг фаол ёш журналист, блогер ва рассом аниқланди

Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театрида “Хошамет-2017” мукофотининг тақдирлаш маросимидан онлайн репортажни давом эттирамиз.

Учта номинация бўйича ижодкорлар мукофотни қўлга киритишди.

“Йилнинг энг фаол ёш журналисти” – Курбаниязова Амина (“Ёшлар” телеканалининг Қорақалпоғистондаги мухбири)

“Йилнинг энг фаол ёш рассоми” – Шардаметов Тимур

“Йилнинг энг фаол интернет блоггери” – Саидаҳмадов Шуҳрат Бахтиёр ўғли (saidahmadov.blogspot.com)

Қолган номинациялар бўйича ҳам мукофот эгалари ҳақида бироздан сўнг маълум қиламиз.

Фурқат Юсупов, Шуҳрат Саидаҳмад
Фото: Бауржан Бўтабоев

Бўлимлар