Юморбек севимли қизичилари, қўлидан келадиган касблари, севимли комедия филмларини айтди

Асли исми-шарифи Махсет Абдижамилов  ўзининг севимли бешликлари ҳақида айтиб ўтди.

Фурқат: Сиз хавас қиладиган 5 қизиқчи?
- Юрий Никулин, Чарли Чаплин, Эргаш Каримов, Ўмирбек Лаққи, Шамурат Ўтемуратов.

Фурқат: Ана шу бештасини ичидан кўпроқ қайси бирига хавас қилган эдингиз?
- Юрий Никулинга.

Фурқат: Биламизки, Юморбекнинг қўлидан ўқитувчилик, қизиқчилик ва тўй бошқариш келади. Яна қайси касбларни эгаллай оламан деб ҳисоблайсиз?
- Яхши ота бўла оламан, расм чиза оламан, радио бошловчи бўла оламан, стсенарий ёзаман. Ҳозирча шулар
Фурқат: Балки яхши боғбондирсиз?
- Йўқ, деҳқончилик мени қўлимдан келмаса керак.
Фурқат: Қўшиқ айтишчи?
- Энди унга иқтидор керак эмас, кўпроқ пул керак (кулади). Хазил албатта. Йўқ қўшиқ айтиш ҳам қўлимдан келмайди. 
Фурқат: Демак юқорида таъкидлаганларингиздан бошқа касбларни эгаллай олмайсиз?
- Аниқ айта оламанки, бола тарбиячиси бўла оламан. Сабаби кейинги пайтларда ўқиган китобларим бола психологияси ва бизнес ҳақида бўлди.
Фурқат: тадбиркорлик ҳам қила оласизми?
- Савдо-сотиқ ҳам мен учун эмас. 

Фурқат: Сиз севиб томоша қиладиган 5 та комедия жанридаги кино.
- “Кавказ асираси”, “Операция “Ий”, “Ҳамиша ҳа де”. Ҳозирча эсимда қолганлари шулар.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Бўлимлар