#Хошамет-2017. Энг фаол ташкилот, банк, мактаб директори аниқланди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театрида “Хошамет-2017” мукофотининг тақдирлаш маросимидан онлайн репортажни давом эттирамиз.

Қуйида яна тўртта номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Улар билан танишишингиз мумкин.

“Йилнинг энг фаол ёшлар иттифоқи бирга ишлашувчи ташкилот” – Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги

“Йил давомида ёшларга энг кўп кредит ажратган тижорат банк” – “Асака банк” Қорақалпоғистон Республикаси филиали

“Йилнинг энг фаол мактаб директори” – Хожаметов Мирзабек Коптилеуович (Мўйноқ тумани, 2-мактаб)

Қолган номинациялар бўйича ҳам мукофот эгалари ҳақида бироздан сўнг маълум қиламиз.

Фурқат Юсупов, Шуҳрат Саидаҳмад
Фото: Бауржан Бўтабоев

Бўлимлар