Хосила Рахимова ва Тохир Маҳкамов Нукус шаҳаридаги мусиқа ва санъат мактабига ташриф буюришди

 

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда концерт-томоша фоалияти учун лицензия олиш ҳамда концерт тадбирларини назорат қилиш юзасидан шу йилнинг 18-январь куни Нукус шаҳар 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида йғилиш бўлиб ўтди.

Йғилишга «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Олдилжон Абдухоров, бошқарма бошлиғи М.Сайфуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Полат Айтмуратов, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси Қорақалпоғистон бўлими директори Бегис Темирбаевлар ва Қорақалпоғистондаги бир қатор санъаткорлар қатнашди.

Ушбу йғилишда Республика ва вилоятларда концерт-томоша фоалияти учун лицензия олиш ҳамда концерт тадбирларини назорат қилиш муомолари ва уларнинг ечими, ҳозирги кунда давлат томонидан берилган бир қатор қулайликлар ҳақида сўз борди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан бошқарма бошлиғи М.Сайфуллаев бошчилигида Нукус шаҳар 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Хосила Рахимова ва хонанда Тохир Маҳкамовлар мусиқа мактабида учрашув ташкил қилинди.

Бу учрашувда таниқли санъаткор Хосила Рахимова ва хонанда Тохир Маҳкамовлар санъат сирлари ва мусиқа йўналишдаги керакли маслаҳатлар беришди. Учрашув сўнгида таниқли санъткорлар ва мусиқа мактаби ўқувчилари ҳамкорлигидатаёрланган концерт дастури бўлиб ўтди.

Бўлимлар