Тўрткўл тумани ҳокими иссиқхона қурган аҳоли билан учрашди ва ўша жойда 52 ҳамюртимиз ҳақларига дуо қилинди

Тўрткўл тумани ҳокими Неъамтулла Худайбергенов тумандаги “Ўзбекистон” ОФЙдаги “Туркманкол” аҳоли пунктига ташриф буюриб, халқ билан учрашди. “KRuz.uz” сайти раҳбари Фурқат Юсупов ушбу учрашувда иштирок этди.

Ҳоким туман халқи билан учрашувда иссиқхона қурган инсонлар билан суҳбатлашди. Маълум бўлишиҳа ОФЙда 1000 дан ортиқ хонадон иссиқхона қуриб, кўчат экиш билан шуғулланар экан.

Аҳолидан турли хил мурожаатлар келиб тушди. Жумладан иссиқхона ёпиш учун “плёнка” муаммоси кўтарилди ва ҳоким шу жойнинг ўзида бу муаммони тезкор равишда ҳал қилишга топшириқ берди.

Учрашувда Н.Худайбергенов йўл-йўлакай қассобхонага киргани, бироқ ўша гўшт сотувчида на халат, на терминал, на қўлқоп бор эканини, боз устига қассобхона олдидаги йўлнинг ҳам ахволи яхши эмаслигини айтди. Қассоб бу гаплардан хулоса қилганини ва бугундан бошлаб бу камчликларни бартараф этишини айтди.

Шунингдек учрашувда ҳоким ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунларини “Озодалик куни” бўлишини, бу кунларда аҳоли ўз маҳалласини ободонлаштиришда фаол иштирок этишини сўради.

Шундан сўнг ҳоким кредит олиш истагида бўлганлар рўйҳатини тақдим этишса, уларга кредит берилишида ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини такидлади.

Учрашув сўнгида аҳоли Қозоғистонда ёниб кетган автобусда ҳалок бўлган 52 юртдошимиз ҳақларига дуолар қилиб, Яратган Парвардигордан уларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ётган жойлари жаннат боғларидан бир боғ бўлишини сўрашди.

Бўлимлар