«Вьетнамга борамиз». Қораўзак тумани ҳокими инвесторларни жалб қилиш ҳақида

«KRuz.uz» сайти раҳбари Фурқат Юсупов Қораўзак туманига ташриф буюриб, туман ҳокими Даулетбай Утемуратов билан суҳбатлашди.

Ҳоким инвесторларни жалб қилиш учун нималар қилинаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди.

«Ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида белгилаб берган топшириқлари асосида, бизлар январ ойи охирларида чет давлатларга бориб, у ердаги инвесторларни жалб қилиш ҳақида режалаштиряпмиз. Шахан ўзим Вьетнам мамлакатига бориб, у ерда шоличилик, балиқчилик ва ўрдакчилик бўйича ўрганиб келмоқчиман. Албатта у ерга боргандан сўнг қуруқ қайтмаслигимиз керак. Вьетнамдаги инвесторларни қизиқтириб, ўзимизнинг туманимизга олиб келишимиз лозим”.

Ўтган йили туманда инвесторларни жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида Д.Утемуратов қуйидагиларни маълум қилди.

«Қораўзак туманида 2017 йилда 43 млрд. 809 млн. сўмлик инвестициялар жалб қилинди. Туманимизда ўтган йили ижтимоий-иқдисодий комплекс ривожлантириш дастурига киритилган 95 та лойиҳалар ишга туширилди. Жалб қилинган 43 млрд. 809 млн. сўмлик инвестициянинг 20 млрд 803 млн сўми лойиҳа ташаббускорлари маблағи, 23 млрд 6 млн сўми эса тижорат банклари кредитлари ҳисобланади. Ушбу лойиҳаларнинг ишга тушурилиши туфайли 635 та янги иш ўрини очилди. Булар шунчаки сонлар эмас, реал амалга оширилган ишлардир”, дея таъкидлаб ўтди ҳоким.

“Қораўзакда бу йил 20 та корхона қурилади” – туман ҳокими Даулетбай Утемуратов >>>

«Бу йил Қораўзакда 10 та боғча, Бахт уйи ва ёпиқ бассейн қурилади» - Ҳоким >>>

Бўлимлар