«KRuz.uz» сайти ҳокимлик ва вазирликлар билан ҳамкорлик бўйича танлов эълон қилади

«KRuz.uz» сайтида кунига ўртача 15-20 та янгилик эълон қилиб борилмоқда. Бу албатта жудаям кўп эмас, ўртача натижа. Охирги пайтларда сайтимиз 4-5 та ҳокимлик ва вазирлик билан ҳамкорликни йўлга қўйиб олди ва ана шу туман ва вазирликлар янгиликлари кўпроқ ёритиб борилмоқда. Биз истардикки, барча туманлар ва вазирликлар янгиликларини ҳам ёритиб борсак.

Бугунги кунда сайтимизга кунлик ташриф буюрувчиларнинг уникал сони 1500-2000 тани ташкил этади. Ижтимоий тармоқлардаги умумий обуначиларимиз сони эса 25 мингдан ортиқ.

Ўқувчиларнинг истакларидан келиб чиқиб, янада кўпроқ янгиликларни ёритиб бориш мақсадида ҳокимлик ва вазирликлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича танлов ўтказишни мақсад қилдик.

Ҳокимиятларга танлов учун талаб қилинадиган маълумотлар

1. 2018 йили туман (шаҳар)да амалга ошириладиган режалари (1 очко)

2. Қурилиш ҳақида маълумотлар (1 очко)

3. Кредит ва банк соҳаси бўйича хабарлар (1 очко)

4. Очиқ мулоқотлар натижаси (2 очко)

5. Лавозимий ўзгаришлар, тайинловлар, ишдан бўшатилганлар ҳақидаги маълумотлар (5 очко)

6. Бандлик (ярмаркалар) бўйича маълумотлар (1 очко)

7. Туман (шаҳар) ҳаётига оид фоторепортаж (5 очко)

8. Ҳал қилинган муаммолар ҳақида (3 очко)

9. Бўш иш ўринлари ҳақида маълумот (10 очко)

10. Бошқа хабарлар (1 очко)

Вазирликлар учун танлов учун талаб қилинадиган маълумотлар

1. Вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар (1 очко)

2. Яқин орада амалга оширилиши кутилаётган ишлар (1 очко)

3. Лавозимий ўзгаришлар, тайинловлар, ишдан бўшатилганлар ҳақидаги маълумотлар (5 очко)

4. Бўш иш ўринлари ҳақида маълумот (10 очко)

5. Очиқ мулоқотлар натижаси (1 очко)

6. Ҳал қилинган муаммолар ҳақида (3 очко)

7. Бошқа хабарлар (1 очко)

Қуруқ сўзлар, ичида факт бўлмаган хабарлар сайтда чиқарилмайди ва уларга очко қўшилмайди.

Хабарлар қуйидаги манзилга юборилади: furkatuz@bk.ru, kruzuz@umail.uz

Маълумот учун телефон: +998937791112

Танлов 100 кун давом этади. Яъни 21 январдан 1 майга қадар.

Ҳар ҳафта якунида натижалар эълон қилиб борилади.

Барча вазирлик ва ҳокимиятларни ҳамкорликка чақириб қоламиз.

«KRuz.uz» сайти маъмурияти

Бўлимлар