Нукус бозоридаги тунел бузиб ташланяпти

Нукус шаҳрининг Деҳқон бозори қаршисидаги йўловчилар учун ягона ўтиш жойи бўлган тунел бузиб ташланяпти. Гап шундаки, бозор яқинидаги йўлнинг кенгайтирилаётганлиги сабабли тунелнинг ҳар иккала тарафи ва ички қисми бузилмоқда.

  Йўловчилар бироз муддат тунелдан ўта олишмайди. Қурилиш обектидаги етакчи мутахасиссларнинг сўзларига қараганда, тунел бутунлай бузилмайди, аксинча йўл кенгайтирилиб, йўловчилар ўтиш жойи ҳам замонавий талабларга жавоб берадиган қилиб тамирланади.

 

 

 


Бундан ташқари, йўл кенгайиши натижасида бозор ёнидаги машиналар тирбандлигининг олди ҳам олинган бўлади.

Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар