«Ellikqal’a TV» ўз кўрсатувларини рақамли форматда эфирга узата бошлади

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Элликқалъа тумани хокимлиги муассислигида ташкил қилинган «Ellikqal’a TV» яқин кунгача ўз кўрсатувларини қуввати 100 ватт бўлган аналог форматдаги телеузаткич орқали эфирга узатиб келаётган эди. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

2018 йилнинг 19 январидан бошлаб телеканал кўрсатувлари 5 киловатт қувватдаги рақамли форматдаги телеузаткич орқали эфирга узатила бошланди.

Илгари «Ellikqal’a TV» кўрсатувларини фақат Элликқалъа тумани ва қўшни Беруний, Турткўл туманларининг айрим ҳудудларида томоша қилиш мумкин бўлган бўлса, эндиликда телеканал эфир доираси Қорақалпоғистон Pеспубликасининг жанубий туманлари ва Хоразм вилояти ҳудудини қамрайди. Телеканал кунига 20 соат ўз кўрсатувларини эфирга узатади.

Бўлимлар