Нукусда ўтаётган Қуръон мусобақаси онлайн намойиш этилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бугун, 24 январь куни Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар босқичлари бошланади, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати.

Қорақалпоғистон Республикасида эса Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжидида Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичига бугун оқ фотиҳа берилади. 
Қуръон мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси саралаш босқичини “muslim.uz” сайти ва “Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида онлайн кузатишингиз мумкин.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.

Бўлимлар