Тўрткўл ва Элликқалъада Ислом Каримовнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди (фото)

Тўрткўл тумани Банк коллежида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 

80 йиллик юбилейига бағишланган маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги “KRuz.uz”га хабар қилди.

Тадбирда туман ҳокими Худайбергенов Неъматулла Маткаримович, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зиёвуддин Мансур коллеж ўқитувчилари, талабалар ва ота-оналар иштирок этдилар. 

Бу каби тадбирлар тумандаги барча таълим муассасаларида бўлиб ўтмоқда.

Тадбирларда шеъриятхонлик, “Энг яхши иншо”, “Биринчи президентимиз асарлари билимдони”, “Ёш шоирлар беллашуви” танловлари ва қизиқарли тадбирлар ўтказилмоқда.

Шунингдек бундай тадбир, Маънавият ва Маърифат маркази Элликқалъа туман бўлими томонидан Элликқалъа тиббиёт коллежида ҳам ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги “KRuz.uz”га хабар берди.

Тадбирда Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлими рахбари А.Матниязова, коллеж директори А.Қабулов, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Шариповалар иштирок қилдилар. Тадбирда “Менинг биринчи Президентим” иншолар танловида ғолиб бўлган ўқувчилар Маънавият ва Маърифат Кенгашининг дипломлари ва совғалари билан тақдирландилар.

Бўлимлар