Мўйноқда Бахт уйи фойдаланишга топширилди

Бугун Мўйноқ туманига келдик. Биз ушбу туманда охирги бир ой ичида қандай ишлар амалга оширилгани билан қизиқдик.

Маълум бўлишича яқинда "Нукус кўчма механизациялашган колоннаси" МЧЖ томонидан қиймати 1 миллиард 415 миллион сўмлик "Бахт уйи" қуриб фойдаланишга топширилди.

Янги қурилган Бахт уйида биринчи бўлиб Бобур Аспетуллаев ва Алфия Жумағуловалар никоҳдан ўтишган.

Мазкур бинода Қорақалпоғистон Республикаи Адлия вазирлигига қарашли туман фуқаролик ҳолати актларини ёзиш бўлими, нотарила кенгаши ва "Бир ойна" маркази ҳам жойлашган.

Фурқат Юсупов
Мўйноқ туманидан

Бўлимлар