Амударёда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган 14 нафар шахснинг иши кўриб чиқилди

Манғит Иқтисодиёт коллежида халқимиз тинч-осойишталигига раҳна солувчи салбий иллатлар - жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хусусан, йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаларининг содир бўлишига қарши курашиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича туман судининг сайёр суд мажлиси ўтказилиб, унда йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи томонидан аниқланган йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган, спиртли ичимлик ичган ҳолда транспорт воситаларини бошқарган 14 нафар шахснинг маъмурий иши ҳам кўриб чиқилди ва уларга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Бунингдек сайёр суд мажлисларининг аҳоли иштирокида очиқ ўтказилиши фуқароларимизнинг амалдаги меъёрий-ҳужжатлар билан хабардорлигини оширади, одил судловнинг тарбиявий аҳамиятини юксалтиради.

Бўлимлар