Мўйноқда боғча реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди

Мўйноқ тумани янгиликлари билан сизни таништиришда давом этамиз.
Яқинда туманда Инвестиция дастурига мувофиқ туман бюджетидан 178 миллион сўм маблағ ажратилиб, Мадели ОФЙдаги 11-сонли мактабнинг бўш турган бўлагида жойлашган 2-сонли мактабгача таълим муассасининг филиали қайта реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди.
Қурилиш ишлари "Қорақалпоқ глобал дизайн" МЧЖ қурувчилари томонидан олиб борилган.
Фурқат Юсупов
Мўйноқ туманидан