Қўнғирот тумани ҳокими ва тўрт сектор раҳбарлари янги қурилган иссиқхонани бориб кўришди

Қўнғирот тумани «Саноат» МФЙ ҳудудида туман Ирригация бўлими ёрдамчи хўжалиги ҳисобидан майдони 1 сотихлик Иссикхона қурилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги "KRuz.uz"га хабар берди.

- Иссиқхонамизда «МЕЕР Туркия» навли лимон  кўчатлари ўтказилмоқда. Остига эрта баҳорда кашнич, укроп, пиёз каби кўкатлар экишни режалаштирганмиз Хисоблаб кўрсак лимондан бошқа шу кўкатларнинг ўзидан 2,5 млн.га  яқин даромад олса бўлар экан, - дейди туман Ирригация бўлими раҳбари Бахром Толибаев.

Туман хокими Ш.Темирбаев худудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда ушбу иссиқхонага ташриф буюрди ва Президентимиз ташаббуси билан «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланган 2018 йилда туманда иссиқхоналар барпо этиш орқали  бозорлармиз арзончилигини ва ахоли бандлигини  таъминлаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни таҳлил қилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар