Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги Кенгаш мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги Кенгаш мажлиси бўлиб ўтди.

Кенгаш мажлисини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг раиси Абат Данияров очиб берди ва олиб борди. Ушбу мажлисда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг раиси ўринбосари Ўткир Шукуров ҳам иштирок этди.

“Ўтган йил давомида 64 марта ҳокимлар ёшлар билан учрашишди, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг раиси Абат Данияров. - Булар шунчаки учрашувлар эмас. Ҳар бир учрашувда бир нечта ёш ўзини қийнаган саволларга жавоб олди. Таклифлари инобатга олинди. Муаммолар ҳал қилинди. Республикадаги ҳокимларнинг ҳар бири ёшлар бўйича шахсан ўзлари шуғулланишяпти”.

Шунингдек мажлисда ўтган йили “Ёшлар поезди” тарғиборт акцияси давомида 30 МФЙ ҳамда 2 шифохонада “Ёшлар кутубхонаси” ташкиллаштирилиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 3200 дона китоб билан таминлангани, Мўйноқ, Қўнғирот ва Қонликўл туманларида мактабдан узоқда яшовчи 50 кам таъминланган оилалар фарзандфларига велосипед топширилгани ва улар тажрибали шифокорлар томонидан тиббий текширувдан ўтказилгани айтиб ўтилди.

Кенгаш мажлиси давомида ташкилотнинг Бандликка кўмаклашиш бўлими мудири 2 кун давомида турли хил ташкилотларга кириб, 20 та бўш иш ўрни топганини ва фуқаролар мурожаатларидан келиб чиқиб, уларга бўш иш ўринлари таклиф этилаётгани айтилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг раиси ўринбосари Ўткир Шукуров бу тажрибани бошқа вилоятларда ҳам қўллаш лозимлигини айтиб ўтди.

"Нукус ФМ" радиоси ва "Жаслар ТВ" канали директори Бахтбек Ельманов ҳам сўзга чиқиб, янги лойиҳалар бўйича ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди. Шунингдек иттифоқнинг энг яхши лойиҳалар танловини ўтазиш бўйича таклиф киритди.

 

Мажлис якунида кун тартибидаги масалалар белгилаб олинди ва тасдиқланди.

Фурқат Юсупов
Ёшлар иттифоқи ҚР Кенгаши жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар