"KRuz.uz" сайти Хўжайли тумани ҳокимидан интервью олади. Ҳокимга саволингиз борми?

"KRuz.uz" сайти охирги 1 ҳафта ичида Қорақалпоғистондаги 7 та туманга борди ва бу туманларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сайтда хабарлар бериб борилди.

Шунингдек охирги бир ой ичида Қонликўл ва Қораўзак туманлари ҳокимлари билан суҳбат уюштирган эдик. Эндиги навбат Хўжайли туманига.

Агар сизда Хўжайли тумани ҳокими Дариябай Қайиповга саволингиз ёки мурожаатингиз бўлса, уни бизга жўнатинг. Биз эса ушбу мурожаатни шахсан ҳокимнинг ўзига берамиз ва ана шу мурожаат ва саволларнинг жавобларини сайтимиз орқали эълон қиламиз.

Хабарлар қуйидаги манзилга юборилади: furkatuz@bk.ru, kruzuz@umail.uz

Маълумот учун телефон: +998937791112

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар