39 655. Қорақалпоғистонда ўтган йили шунча иш ўрни яратилди (рақамлар сўзлайди)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 28-октябрдаги (619-III–сонли) ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги (CҚ-124-III-сонли) “2017 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарорлари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2017 йил 26 декабрдаги сессиясида муҳокама қилиниб, жорий йилда 38 668 та  янги иш ўринларини ташкил этиш белгиланган. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати “KRuz.uz”га хабар берди.

Дастур бўйича 2017 йил 12 ойи давомида 38 668 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда 39 655 та янги иш ўринлари яратилди, режа 102,6 фоизга бажарилди. Янги иш ўринларини яратиш режаси барча шаҳар ва туманларда бажарилишига эришилди.

Яратилган жами иш ўринларининг 105,5 фоизга (режа 12142 та, амалда 12815та) мақсадли дастурларга мувофиқ, шундан:

  • 105,1 фоизга саноатда (режа 4488 та, амалда 4718 та),
  • 109,3 фоизга хизмат кўрсатишда (режа 2886 та, амалда 3153 та),
  • 108,1 фоизга  қишлақ хўжалигигда (режа 1733 та амалда 1874 та),
  • 101,2 фоизга қурилиш ва инфратузилма объектларини амалга оширишда  (режа 3035 та, амалда 3070 та),

Шунингдек, 101,0 фоизга фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш ҳисобидан (режа 1144 та, амалда 1156 та), 103,5 фоизга якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан (режа 2584 та, амалда 2675 та),100,5 фоизга қишлоқ хўжалигида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қурилишдаги мавсумий ва вақтинча ишларда (режа 11828 та, амалда 11889 та), 100,7 фоизга аҳолини шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида ўз-ўзини банд қилиш ва оилавий тадбиркорлик ҳисобидан (режа 22187 та, амалда 22340 та) бажарилди.

Шунингдек, яратилган иш ўринларининг 32,0 фоизи ёшлар учун (режа 12473, амалда 12716, 101,9%) ташкил этилиб, 39,8  фоизи аёллар учун (режа 15542, амалда 15802, 101,7%) ташкил этилди.

(11220 та (28,2%) иш ўринлари оптимизация, банкротлик ва корхоналарни тугатиш ҳисобига ҳамда якка тартибдаги тадбиркорликда иш ўринларининг чиқиб кетиши сабабли тугатилган).

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар