Қорақалпоғистондаги энг яхши 3 та ёш фермер

Қорақалпоғистондаги фаол ëш фермерларни биласизми? Қорақалпоғистондаги фаол ёш фермерларни танийсизми? Блогер Севара Коптилуова ўз блогида энг фаол ёш фермерлар рейтингини тузиб чиқди. Қуйида ана шу фермерлар ҳақида ўқишингиз мумкин.

3-ўрин

Бекниязов Қурбонбой 2010 йил Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги “Бекниязов Қурбонбой” фермер xўжалиги раиси этиб тайинланган. 

У раҳбарлик қилган “Бекниязов Қурбанбой” фермер хўжалиги асосан боғдорчиликга ихтисослаштирилган, фермер хўжалигининг умумий ер майдони 3,5 гектарни ташкил қилади. Хўжаликда асосан полиз экинлари етиштирилади.

Пилла етиштириш бўйича режани 2015-2016-2017 йилларда 100 фоизга бажарган.

“Бекниязов Қурбанбай” фермер xўжалиги 2016-2017 йилларда 96 млн. сўм даромад олиб, 38 млн. сўм соф фойда олишга эришган. 

Ҳозирги кунда “Бекниязов Қурбанбай” фермер хўжалигида 4 нафар киши доимий иш билан таъминланган. Фермер хўжалиги етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан бир қаторда, ҳар ишчи оиласига йил давомида 200 кг картошка, 250 кг пиёз, 350 кг сабзи ва бошқада мева-чевалар тарқатиб берилиши йўлга қўйилган.

Қ.Бекниязов 2015 йил O’zLiDeP томонидан ташкиллаштирилган “Энг ёш фермер” кўрик-танловининг Ўзбекистон республика босқичида фахрли III ўринни эгаллаган. 

2017 йил “Ташаббус” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республика босқичида “Энг ёш фермер” номинацияси бўйича диплом билан тақдирланган. 

Қ.Бекниязов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 2017 йил 25 ноябрь куни Тошкент шахрида ташкил этилган Ўзбекистон ёш фермерлари I Республика форумида фаол иштирок этди.

 

2-ўрин:

Хидирбаев Самад Холбаевич 2014 йил Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги “Хириров Самад” фермер xўжалиги раиси этиб тайинланган. 

2017 йил 25 ноябр куни Тошкент шаҳридаги ташкил этилган Ўзбекистон ёш фермерлари I Республика форумида иштирок  этuан.

У раҳбарлик қилган “Хидиров Самад” фермер хўжалиги асосан пахтачилик ва буғдойчиликга ихтисослаштирилган, фермер хўжалигининг умумий ер майдони 68.5 гектарни ташкил қилади.

С.Хидирбоев томонидан 2014 йили 61 га майдонга чигит экилиб, 129 тонна ўрнига 148 тонна, 2015 йил 32 га майдонга чигит экилиб, 68 тонна ўрнига 86 тонна сифатли пахта хомашёси етиштирилиб, режа ортиғи билан бажарилган. 

2014 йили 15 гектар майдонга буғдой экилиб, 27 тонна ўрнига 38.5 тонна буғдой етиштириб, ҳосилдорлик 25 центнерни ташкил этиб, режа фоизга бажарилган бўлса, 2015 йили 7.5 гектар майдонга буғдой экилиб, 19 тонна буғдой етиштириб, ҳосилдорлик 25 центнерни ташкил этиб, режани 100 фоизга бажарган буғдой етиштирган.

Пилла етиштириш бўйича режани 2014 йил 115 фоизга, 2015 йил эса 118 фоизга бажарган. 

“Хидирбоев Самад” фермер xўжалиги 2014-2015 йилларда 210 млн. сўм даромад олиб, 68 млн. сўм соф фойда олишга эришган. 

Ҳозирги кунда “Хидирбоев Самад” фермер хўжалигида 29 нафар киши доимий иш билан таъминланган. 

Фермер хўжалиги етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан бир қаторда, ҳар ишчи оиласига йил давомида 400 кг картошка, 250 кг пиёз, 350 кг сабзи ва бошқада мева-чевалар тарқатиб берилиши йўлга қўйилган.

1-ўрин:

Садуллаев Даниял 2015 йил Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманидаги “Санемий” фермер xўжалиги раиси этиб тайинланган. 

Д.Садуллаев 2016 йилларда “Ташаббус” кўрик- танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида “Энг яхши ёш фермер” номинацияси бўйича қатнашип совриндарлар қаторидан жой олган.

У раҳбарлик қилган “Санемий” фермер хўжалиги асосан пахтачилик ва буғдойчиликга ихтисослаштирилган, фермер хўжалигининг умумий ер майдони 76 гектарни ташкил қилади.

Д.Садуллаев томонидан 2016 йили режага асосан майдонга чигит экилиб, 30 тонна пахта топширип 109 фоиз га , 2017 йил режага асосан майдонга чигит экилиб, 39тонна пахта топширип 127 фоиз га сифатли пахта хомашёси етиштирилиб, режа ортиғи билан бажарилган.

2016 йили режага асосан майдонга буғдой экилиб, 61 тонна ўрнига 88 тонна буғдой етиштириб, режа 140 фоизга бўлса, 2017 йили режага асосан майдонга буғдой экилиб, режани 100 фоизга бажарган,

“Санемий” фермер xўжалиги 2016 йилларда 80 млн. сўм даромад олган болса 2017 йил 55 млн. сўм соф фойда олишга эришган. 

Ҳозирги кунда “Санемий” фермер хўжалигида 5 нафар киши доимий иш билан таъминланган. Фермер хўжалиги етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан бир қаторда, ҳар ишчи оиласига йил давомида қовин тарвуз сабзи ва бошқада мева-чевалар тарқатиб берилиши йўлга қўйилган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар