Шўмонойда имконияти чекланганларга ногиронлик аравачалари топширилди

Шўмоной тумани сектор раҳбарллари томонидан тумандаги ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган ногирон шахслар «Ақ-жап» ОФЙ ҳудудида яшовчи 1995 йили туғилган Атажанов Турдыбай Марат ўғли,  «Кетенлер» ОФЙ ҳудудида яшовчи 1957 йили туғилган Мамутов Режепбай Даукенович, «Дийханабад» ОФЙ худудида яшовчи 1948 йили туғилган Мамутов Кенесбайларга ногиронлик аравачаларининг берилиши унда эртангги кунга умид уйғотди, ҳамма қатори ташқарига чиқиб, теварак атрофни айланишга имкон яратилганлигига чин қалбдан қувониб, кўзларига қувонч кўз ёшлари келди.

Давлатимиз раҳбарларига миннатдорчилигини билдирди. Тадбир давомида ногиронлик аравачасидан бошқа уларнинг ҳар бирига озиқ-овқат маҳсулотлари совғалари топширилди. Улар давлатимиз эътиборидан четда қолмасликларидан ҳурсанд бўлди. Бундай савобли ишлар туманимизда ҳали давом этади.

    

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар