Чимбойда уй ёниб кетди, жароҳатланганлар борми?

2018 йилнинг 27 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи Ж.Артиқовнинг уйидаги иситиш печи мўрисининг носозлиги натижасида ёнғин келиб чиқиб, уйнинг 80 кв.м. майдонда томи, шифти қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тан жароҳати олганлар йўқ.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар