Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори тайинланди

Ихтиёр Абдуллаевнинг МХХ раиси лавозимига тайинланганидан сўнг, унинг ўрнига Отабек Муродов Бош прокурор бўлди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар бермоқда.

Отабек Муродов прокуратура ва адлия органларида фаолият олиб борган.

Отабек Муродов 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ўта муҳим ишлар бўйича жиноятларни тергов қилиш бошқармасида терговчи лавозимида фаолият олиб борган.

Айнан 2002 йилнинг 28 август куни Отабек Муродов  “Жасорат” медали билан тақдирланган.

Отабек Муродов 2013 йилда Адлия вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

О. Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланишига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар