Нукусда 30 нафар ихтирочи аёллар беллашди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Маданият саройида  Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ихтирочи аёллари уюшмаси томонидан ўтказилаётган “Ўзбекистон аёлларининг 100 энг яхши инновацион лойиҳаси” Биринчи Республика танловининг Қорақалпоғистон Республика босқичида сараланган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Саламат Авезов хабар бермоқда.

– Инновацион лойиҳа ва ишланмаларни ҳаётга татбиқ этиш, уларнинг муаллифларини рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш, илмий-тадқиқот ишлари олиб боришига кўмаклашиш мақсадида ўтказилаётган танлов доирасидаги тақдимотда эса Энг яхши 30да лойиҳа эгалари сертификат ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланиб шулардан 15 нафари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичи учун сараланиб олинди.

Фахр ва ифтихор билан айтиш жоизки Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиал талаба қизлари жамоат ишларида фаол, ташаббускор, интилувчан ва иқтидорлилари  "Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси", "Ёш тадбиркор аёлнинг кичик бизнес учун энг истиқболли инноватсион лойиҳаси" йўналишлари бўйича сертификат ва фахрий ёрлиқ билан муносиб тақдирланди.

Улардан, Бозорбоева Дилрабо ва Сейтмамбетова Дилфуза "Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси" йўналиш учун Йўлдошева Соҳиба "Ёш тадбиркор аёлнинг кичик бизнес учун энг истиқболли инноватсион лойиҳаси" йўналиши учун Калбаева Назима эса фаол иштирок этди.

Ўз навбатида филиалимиз фахрлари бўлган иқтидорли талаба қизларимизни бундай улкан ютуқ ва ғолибликлари билан муборакбод этиб, уларнинг амалга ошириётган йирик ва инновацион лойиҳалари ҳаётимизга татбиқ этишларига тўла-тўкис ишончимиз комил.

Ислам Узакбергенов

Бўлимлар