Қонликўлда пластик ойна ва эшикларини ишлаб чиқарувчи корхона очилди

Қонликўл туманининг «Наврўз» овул фуқоралар йиғини ҳудудида замонавий пластик ойна ва эшиклар ишлаб чиқарувчи корхона ўз ишини бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

«Қурилиш Инвест Қонликўл» хусусий корхонаси томонидан аввал фойдаланилмай, қаровсиз қолган бино Ҳукуматимиз қарори асосида «нол» баҳода олиниб, жами 844 млн сўм миқдорида инвестисия киритилди.

Бугунги кунда Наргиз Дошимбетова раҳбарлик қилаётган бу корхонада жами 5 нафар фуқора доимий иш билан таъминланиб, туман аҳолисига замонавий пластик ойна ва эшиклар ишлаб чиқорилмоқда.

Бундан ташқари, корхона ёнидан монша қурилиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар