Тўрткўлда 35 нафар кам таъминланган оилаларга Президентимиз номидан газ плитаси ва газ балонлари топширилди

31 январ куни Тўрткўл Банк коллежи спорт залида  35 нафар кам таъминланган оилаларга Президентимиз номидан 45 815 000 (қирқ беш миллион саккиз юз ўн беш минг) сўмлик газ плитаси ва газ балонлари туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ ва туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари томонидан тантанали равишда ўз эгаларига топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Ушбу тадбирда 52 нафар кам таъминланган оила вакиллари, туман ҳокимлиги, туман фаоллари, санъаткорлар, маҳалла хайрия жамғармаси, туман Нуроний жамғармаси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши, касаба уюшмаси вакиллари, тумандаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашдилар. 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар