Хўжайлидаги очиқ мулоқотда ҳоким ёшларга ер ажратиб берди ва кредит олишига ёрдам берди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хўжайли тумани Кенгаши, Ёш фермерлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Хўжайли туманида “Ҳоким ва ёш фермерлар” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда Хўжайли тумани ҳокими Д.Каипов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши” Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлими раҳбари М.Турсинов, Ёшлар иттифоқи Хўжайли тумани Кенгаши раиси Х.Халмуратов, Ёшлар иттифоқи Хўжайли тумани ижтимоий химоя, бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси О.Аяпбергенов жами 150 нафар   ёш фермерлар, ёш тадбиркорлар, уюшмаган ёшлар ва фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда тингловчилар ўзларини қизиқтираётган саволлар ва муаммоли вазиятлар бўйича соҳа мутахассислари томонидан жавоблар олди. Очиқ мулоқат давомида иштирокчилар томонидан 10 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан жойида 4 та мурожаат ўз ечимини топди. Қолган мурожаатлар бартараф этиш мақсадида туман ҳокимининг чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Ўз масаласи бўйича ечимини топган Есамуратова Моқийгулга ер ажиралатишига кўмаклашиладиган ва “Мафтуна зарина” фермер хўжалигига кредит олишга ёрдамлашиладиган бўлинди. 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар