Шўманай туманидаги 36 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга газ плита ва газ балонлар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрь кунги “Халқнинг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қўвватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3268 сонли қарорининг бажарилиши таъминлаш мақсадида 2018 йил 1 февраль куни Шуманай туманидаги 36 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга Касаба уюшмалари ташкилотлари, “Махалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа кўплаб жамоат ташкилотлари томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган газ плита ва газ балонлар топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Шуманай туман ҳокими Б.Янгибаев, Агросанаат мажмуйи хизматкорлари касаба уюшмаси Республика Кенгашиниг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Полат Торемуратовлар маъруза қилди ва давлатимизда амалга оширилаётган ижобий ишлар бўйича кенг тўхтаб ўтди ва йиғилганларни газ плиталари фойдаланишга топширилиши билан табриклади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар