Қорақалпоғистонда қайси жиноятлар камайди? Ички ишлар вазири ўринбосари билан суҳбат

Қоракалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Шукурилло Аюбов билан суҳбат уюштирдик. Ш.Аюбов суҳбат давомида Қорақалпоғистонда содир бўлган жиноятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

«Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Пост Патрул хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш хизмати ҳамда жойлардаги жамоат тартибини сақлаш тизими ходимлари томонидан жамоат жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш мақсадида 2017 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жиноятларни олдини олишга қаратилган чора тадбирларни амалга оширилиши натижасида ўтган йилга нисбатан жамоат жойларида содир этилган жиноятлар 2,31 фоизга камайишига эришилди, яъни 130 тадан 127 тага, кўчаларда содир этилган жиноятлар эса 3,89 фоизга, яъни 52 тадан 49 тага камайишига эришилди.

Ушбу рақамлар маълум миқдорда камайгани билан хизмат ходимлари ўз иш фаолиятларига танқидий ёндашиб амалдаги чоракда кескин бурилиш қилиб жамоат жойларида жамоатчилик билан ҳамкорликда кенг қамровли тарғибот ташвиқот ҳамда қўшма рейдлар, видео кузатув мосламалари ўрнатиш, фуқароларимизни хушёрликка чақирувчи йўриқномалардан кенг фойдаланишни  ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Кўча ва жамоат жойларида содир этилган жиноятларнинг турлари ва ким томонидан амалга оширилгани таҳлил қилинганда Муқаддам судланганлар томонидан 8 та ўғирлик ва 2 та безорилик, хеч кайерда ўқимасдан ишламасдан юрганлар томонидан 3 та кастдан баданга оғир шикаст етказиш, 3 та ўғрилик, 1 та талончилик, 46 та безорилик жиноятлари ва 31 та турли бошқа жиноятлар, Вояга етмаганлар томонидан 2 жиноят, ўқувчи ва талабалар томонидан 8 та турли хилдаги ҳамда, Аёллар томонидан 9 та турли жиноятлар,иш билан таъминланганига карамасдан «Ўрганган кўнгил ўртанмай қолмас» деганларидай 14 та  турли жиноятларнинг кайд килингани жуда ачинарли ҳолат албатта.

Ушбу рақамлардан кўриниб турибдики уюшмаган ёшлар билан ишлаш,халқ таълими ва олий ўқув юртлари қолаверса ҳар бир маҳалла куйда ҳамкорликдаги кенг қамровли ишлар етарли даражада олиб борилмаётганидан далолат беради. Хар бир фуқаро тинчлигимиз осойишталигимизни таъминлашда бефарқ бўлмай ички ишлар идораларига яқиндан туриб кўмаклашадиган бўлса, Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев айтганларидек «Менинг махҳалламда жиноят бўлмаслиги керак» деган шиор остида иш олиб борилса жамоат ва кўчаларда, маҳаллалар ҳудудида биронта ҳам жиноят содир бўлишига йўл қўйилмайди.

Бугунги кунда кўча куйда содир бўладиган ҳар қандай хуқуқбузарлик хукукбузарнинг маҳалласида яқинлари қўни қўшнилари ота онаси олдида муҳокама қилиниши хуқуқбузарлик профилактикасининг асосий негизи бўлиб хизмат қилмоқда», - дейди Ш.Аюбов

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар