Қўнғиротда иккита ОФЙда иккита бино фойдаланишга топширилди

Қўнғирот туманидаги “Ўрнек” ОФЙда 7500 га яқин аҳоли яшайди. Фуқаролар йиғини олдин қишлоқ шифокорлик пунктида иш олиб борар эди.

Туман ҳокимлигининг “KRuz.uz”га хабар беришича, туман ҳокимлиги, “Маҳалла” фонди, 81 м қишлоқ аҳолиси ёрдамида йиғиннинг янги биноси қуриб фойдаланишга топширилди.

Шу куни 5 мингдан ортиқ аҳолиси бор “Қанли” ОФЙ аҳолиси учун қувончли воқеа бўлди. Янгидан қуриб битказилган бино фойдаланишга топширилди.

Туман ҳокими Шарафрашид Темирбаев ушбу биноларнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар