Абат Данияров Қораўзак тумани ҳокимига қандай таклиф билдирди?

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси қошида ташкил этилган «Ёшлар Пресс клуби»нинг иккинчи сессияси Қораўзак туманида бўлиб ўтди.

«Ёшлар Пресс клуби»нинг тумандаги сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абатбай Данияров ҳамда тўрт сектор раҳбарлари, яъни туман ҳокими Даулетбай Утемуратов, туман прокурори Саламат Даулетмуратов, туман ИИБ бошлиғи Махмуд Раметов, туман солиқ инспекцияси раҳбари Муҳаммед Толибаев иштирок этиб, ёшларнинг саволларига жавоб беришди.

Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абат Данияров Қораўзак тумани ҳокими Даулетбай Утемуратовга туманда китоб жавонларини қуриб берса, ўша жавонларга қўйиладиган китоблар билан ўзи таъминлаб беришини таклиф қилди. Ҳоким бу таклифни қўллаб қувватлади ва тумандаги бешта жойда махсус ёшлар китоб жавонини ўрнатиб беришини таъкидлади.

Фурқат Юсупов
"Ёшлар Пресс клуби" модератори

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар