Ихтиро. «UZ-KOR Chemical»да янги кузатув велосипеди ўйлаб топилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йилни «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эьлон килинган эди. Ушбу йилда Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан янги кузатув велосипеди ўйлаб топилди.

Кузатув велосопеди «UZ-KOR Chemical»  МЧЖни Ёнғиндан мухофаза қилиш бўйича Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан ўйлаб топилди. Бу янги велосопеднинг асосий хизмати шундан  иборатки, мажмуанинг умумий ер майдони 105 гектар бўлиб, ҳудудди ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бўлим инспекторилари кеча-кундуз пиёда юриб кузатув ишларини олиб борар эди. Энди ушбу ишни янги кузатув велосипедида олиб бормокда. Кузатув велосопеди ёнғиннинг олдини олишга ва ёнғин бўлганда жойида тез жойида бартараф қилишга хизмат қилади.

Велосипедда асосан 66 диаметрли бир дона ёнғин ўчириш ёнг
(ҚД-70 билан), 66х77 диаметрли бирлаштирувчи  бир дона переходниги,  икки дона ОП-5 маркадаги ёнғин ўчиргиш, бир дона 100 метрлик қутқариш арқони, бир дона овоз кўчайтирувчи воситаси, енгил лом, багор, ёнғин ўчириш болғаси, чироқ, медицина қутичаси, 4х4 метрли кийиз ва бир дона гидрант учун жумраги мавжуд.

Мана шу ёнғин хавфсизлигини таминлаш максадида янги кузатувчи велосипеди ўзига мос замонавий кўринишига эга бўлиб, бу биринчи марта Қорақалпоғистонда ўйлаб топилган бўлиб, ёнғиннинг олдини олишга жуда қулай восита бўлди десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.  

Шундай кузатув велосопеди кўплаб ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда ҳамда ушбу кузатув велосипедида хизмат мобайнида самарали ишларни олиб боришига ишонамиз.

Ш.Аюбов. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари

А. Давлетов. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ёнғин хавфсизлиги бошкармаси бошлиғи

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар