«Хитой, Эрон ва Туркиядан инвесторлар келишди» – Хўжайли тумани ҳокими Дариябай Қайипов

«KRuz.uz» сайти Хўжайли тумани ҳокими Дариябай Қайипов билан суҳбат уюштирди. Ҳоким даставвал ўз олдига қўйган асосий мақсади ҳақида айтиб ўтди.

«Бугунгу кунда олдимизга қўйган асосий мақсад инвестиция киритиш ҳисобланади. Бир ҳафта олдин Хитойдан келган инвесторлар билан учрашдик. Улар 1 миллион доллар инвестиция киритишмоқчи. Улар билан келишиб олдик. Қизил мияни қайта ишлаб чиқариш ҳисобидан экстракт чиқаришади.

Шунингдек Туркия ва эронлик инвесторлар билан ҳам келишяпмиз. Эронликлар иссиқхона қуришмоқчи. Уларга ер ажратдик. 300 минг доллар инвестиция қилишмоқчи.

Турклар 150 га ер сўрашмоқда. Улар уруғни ўзлари олиб келишади ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириб ўз юртларига 100 минг долларлик экспорт қилишни режалаштиришяпти. Қовоқ, нўхот, писта экишни режалаштиришяпти. Турклар камида 750 та кўпи билан 1500 та одамни иш билан таминлашади. Агар улар ишлари юришса 2019 йилда 1 млн долларлик инвестиция киритиш ниятида эканликларини айтишди.

Ўтган йили туманимизга чет элдан инвестиция киритилмаган», дейди Д.Қайипов.

«Инвесторларни жалб этиш учун нима иш қиляпсизлар?» деган саволга ҳоким қуйидагича жавоб қайтарди.

«Биздаги катта тадбиркорлар фақат ички савдо билан шуғулланниб қолиб кетишган. Энди улар ўртасида ўзига хос рейтингни йўлга қўйдим. Энди қайси тадбиркор экспорт қилса, инвестор жалб қилса уларни рағбатлантиряпмиз.

Яқинда ўзимиздан 150 минг парранда боқиш учун тадбиркор бизга мурожаат қилди. У Хоразм ва Сурхондарё вилоятларига бориб, кўриб келди. Тажриб орттирди. Унга ер майдони ажратилишини ўзим назорат қиляпман», дейди Дариябай Қайипов.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар