Тахтакўпирдаги cайёр қабулда чорвачиликни ривожлантириш буйича имтиёзли кредитлар олиш масаласи муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрь кунидаги “Жисмоний ва юридик  шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида жойларда аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Тахтакўпир тумани ҳокимиятида ташкил этилди. Бу ҳақда  O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши хабар бермоқда.

Тадбирда партия фаолларидан “Абилқасим тахта” фермер хўжалиги раҳбари А.Кошанов сўзга чиқиб, фермер хўжалиги ҳамда таъминлаш ва тайёрлаш корхоналари ўртасидаги шартномаларга ўзгартиришлар киритиш кераклиги ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича имтиёзли кредитлар олишдаги муаммолар ҳақида айтиб ўтди.

Бу каби сайёр қабуллар натижасида мурожаатларимизнинг ижобий ечим топишига ишонамиз, – дейди фуқаро А.Оспанов. – Шу ўринда “Айдинжол” МФЙ ҳудудидаги “Елабат” ва “Туркистан” кўчаларида истиқомат қилувчи фуқаролар учун тоза ичимлик сувини етказиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Шу каби сайёр учрашувлар кўпроқ ташкил этилиши аҳолининг муаммоларини ижобий ҳал этишда кўмак бермоқда.

Сайёр учрашув давомида тегишли мутасаддилар томонидан барча соҳалар бўйича аҳолининг мурожаатлари тингланди ва  депутатлик сўровномалар юбориш орқали ҳал этишга келишиб олинди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар