Амударёда жиноятчилик ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 20 фоизга камайди

Амударё тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи А.Қурбаниязовнинг таъкидлашича, 2018 йилнинг ўтган январ ойи давомида туман худудида тезкор вазиятни яхшилаш, сиёсий-ижтимоий муҳитни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилган. Натижада 2018 йил январь ойида барча йўналишлар бўйича жами 4 та жиноят содир бўлган. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 1 тага, яъни 20 фоизга камдир. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

Жорий йилнинг январ ойида профилактика инспекторларнинг иш юритувида булган 4 та ҳолат бўйича фуқаролар ўзаро яраштирилиб, натижада 4 та жиноятнинг олдини олишга эришилган. Ҳисобот даврида вояга етмаганлар томонидан жиноят содир қилинмаган.

Ҳафтанинг ҳар пайшанба, яъни “Профилактика куни”ни самарали ташкил этиш мақсадида жами 68 нафар ходим, шу жумладан 26 нафар ички ишлар органлари, 5 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари ҳамда 37 нафар жамоатчилик вакили билан ҳамкорликда тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар