Хўжайлида қарияни алдамоқчи бўлган сотувчи аниқланди

Қиш кунларида хар биримиз иссиқ кийимларга интилиб, сотувчи қанча нарх айтса рози бўлиб харид қиламиз. Лекин жараённинг ўзида кийимининг сифатига у даражада эътибор қаратмаймиз. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси хабар бермоқда.

Қўнғирот тумани Қ.Абдиров кўчаси 3/7 уйида истиқомат қилувчи Гулбаҳор Сақбаева ҳам Хўжайли туманидаги деҳқон бозоридан рўмол сотиб олди.  Умумий қиймати 350.000 минг сўм турадиган мазкур рўмолни уйига олиб борса, унинг нуқсони бор екан. Сотувчига қайтиб бориб алмаштириб беришни айтса сотувчи бунга рози бўлмабди.

Бундан норози Г.Сақбаева Хўжайли тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Жамият мутахассислари томонидан мазкур ариза ўрганиб чиқилиб, истеъмолчининг пули қайтариб берилди. Ундан ташқари истеъмолчининг йўл кира учун сарфлан харажати ҳам қоплаб берилди. Истеъмолчи учун 280.000 минг сўм сотувчидан олиб берилди. 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар