«Экспорт ҳажмини икки баробарга кўпайтирдик» – Хўжайли тумани ҳокими

«KRuz.uz» сайти Хўжайли тумани ҳокими Дариябай Қайипов билан суҳбат уюштирди. Ҳоким туманда экспорт ҳажми кўпайгани ҳақида айтиб ўтди.

«Туман бўйича экспорт ҳажмини икки баробарга кўпайтирдик. Буй ил 5 млн 400 минг долларлик маҳсулотларни экспорт қиламиз. Ҳозирча экспорт қиладиган корхоналаримиз сони 4 тани ташкил этади. Бу йил эса бу рақам 8 тага етишини режалаштиряпмиз. Яна иккитаси деярли аниқ бўлиб улгурди.

Ўтган йили 1 млн 400 минг долларлик маҳсулотларни экпорт қилдик. Биз асосан маҳсулотларни Хитойга экспорт қиляпмиз. Яъни 4 та корхонанинг 3 таси Хитойга қолган биттаси эса Кореяга, шунингдек оз миқдорда Қозоғистонга мева-сабзовотлар экспорт қилинди», дейди Дариябай Қайипов.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

«Хитой, Эрон ва Туркиядан инвесторлар келишди» – Хўжайли тумани ҳокими Дариябай Қайипов >>>

Бўлимлар