Нукусда истеъмолчи носоз кир ювиш машинасини сотиб олди…

Нукус шахри Истеъмолчилар хукукларини химоя килиш жамияти «ишонч телефони»га шахарнинг Янги дарё кўчасида яшовчи фукаро М. Бозорбаевадан ариза келиб тушди. Мурожаатга кўра истеъмолчи «Нукус шахар Савдо комплекси»да жойлашган якка тадбиркор Сарвар исмли сотувчининг дуконидан «Washing Machine» маркали кир ювиш машинасини 1 800 000 (бир миллион сакки юз минг) сўмга сотиб олганлиги у носоз булиб чиққан. Фуқаро сотувчидан машинани бошқасига алмаштириб беришни ёки пулини кайтариб бериш талаб қилганда, у бунга рози бўлмаган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси хабар бермоқда.

Нукус шахар Истеъмолчилар хукукларини химоя килиш жамияти ходимлари бу аризани ўрганиб чикиб, кир ювиш машинаси хакикатдан да яроксиз эканлигини аниқлади. Жамият ходимлари сотувчига ва харидорга тушунтириш ишларини олиб борди, тушунтириш ишларидан сўнг Ўзбекистон Республикаси " Истеъмолчилар хукукларини химоя килиш тўғрисидаги" карорининг 15-моддасига биноан сотувчи томонидан носоз кир ювиш машинаси тамирлаб берилиб Истеъмолчининг мурожаати каноатлантирилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар