Ички ишлар вазири ўринбосари кўпчилик эътибор бермаётган нарса ҳақида гапирди (ўқиб кўринг)

Қоракалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Шукурилло Аюбов билан суҳбат уюштирдик. Ш.Аюбов суҳбат давомида ўз иш фаолиятидаги бир воқеа ҳақида тўхталиб ўтди.

«Ўзимнинг иш фаолиятим давомида соҳам нуқтаий назаридан кўплаб ходиса ва вокеаларни, яъни содир бўлган ёнғинлар, йўл траспорт ходисалари жойларига чиқиб унда жабрланганлар ёки моддий ва маънавий жихатдан талофот кўрганларни кўриб ич ичингдан ачиниб кетасан киши.

Ҳозирги тўхталиб ўтадиган мавзуим кундалик турмушимизда учраб турадиган, оддий бўлсада лекин жуда зарур бўлган айрим хонадонларда назарга олинмаган қоидаларнинг бирига эътиборингизни жалб қилмоқчи эдим. Фикримни бошлашдан олдин ушбу қоидани яхширок ёритиш мақсадида бир неча йиллар олдин хизмат фаолиятим давомида бўлиб ўтган  бир ходисани айтиб бермоқчиман.

Кунларнинг бирида тез тиббий ёрдам бўлимига тонг соат 6 ларда 6 та турли ёшдаги фуқароларнинг ис газидан заҳарланиб тушганлиги ҳақида хабарни олиб, тезда касалхонага сўнг воқеа жойига чиқиб кетдик. Вокеа жойини кўздан кечирганимизда, ушбу хонадонда бир кун олдин  марака бўлганлиги, тадбирга узоқ яқиндан қариндош уруғлари меҳмон бўлиб келганликлари ва кеч кирганда ой йилида онда сонда кириладиган бир уйга тезда чет давлатда ишлаб чиқарилган печни ўрнатиб, мўрисини шундоқ дерезадан ташқарига чиқариб қўйиб меҳмонлар дам  олиши учун жой қилиб берганликларини аниқладик.

Шу ўринда уйнинг қурулишига алоҳида этибор қилиб хонага ташқаридан ҳеч кайердан хаво кирмаганлиги, хона эшиги охирги марта саоат 23 ларда очилиб ёпилганлигини ва газ печидаги газнинг яхши ёнмаганлиги, тутун мўрисининг том сатхидан юқорига чиқарилмагани натижасида хонанинг бутун хажмини ис гази эгаллаганини, мехмонлардан бирининг кўнгли айниб чала жон сифатида бирдан уйқусидан уйғониб қолганларни ҳам уйғотганини  аниқладик.

Кўздан кечириш вақтида кўзим эшик ва деразаларни ёғочдан эканлиги ва улар узоқ йиллик қуёш тафтидан қуриб ром оралари очилиб қолганлигига тушди.

Ха шу кичгина бўлсада тиркишларнинг бўлмаганида эди,уёғини сўраб ўтирманг. Ушбу тиркишлардан кирган тоза ҳаво тонг саҳаргача ис газини бутун хонанинг хажмини эгаллаб олишига йўл қўймаган экан. Тез тиббий ёрдам бўлимидаги мехмонлар 3-4 соатлик муолажадан сўнг соғайиб ўз уйларига қайтишди. Демак ўша кичгина бўлсада дераза эшик роми орасидан кирган маълум бир тоза хаво инсонларни ҳаётини сақлаб қолишда катта хисса қўшган.

Вокеа тафсилотини шу ерда тугатиб аниқ мақсадга кўчмоқчиман. Илгарилари ота боболаримиз қурган уйлариннинг хоналарида қалдирғоч туйниги ёки бўлмаса керак бўлиб қолар деган мақсадда битта бўлсада туйник қолдиришган. Шунинг учунми анча тетик ва соғлом юришган. Бугунги кунда аксарият овул қишлоқ уйларида фуқароларимиз замонавий қурилиш материалларидан ўзларининг табларига хуш келадиган қилиб иморатлар қуришмоқда. Аммо кимдир ушбу шамоллатиш қурилмасини ўрнатаётган бўлса кимдир хонанинг кўркини бузади ёки нима учун керак деган маънода қуришга этибор беришмайди. Қурилиш меъёр талаблари асосида қурилаётган уйларда ушбу талаб лойиҳага киритилган бўлиб шу меъёр асосида қурилади. Шунинг учун содир бўлиши мумкин бўлган  чақнаш ёки ис газидан захарланиш асосан қурилиш меъёр талабларига риоя қилмай ўз бошимчалик билан қурилган уйларда кўплаб учрайди.

Ис гази ҳаводан енгил бўлиб хонани юқори қисмидан пастга қараб тўлдириб келади. Шунинг учун шамолатиш қурилмасини хонанинг энг юкори нуқтасига ўрнатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу қурилма мавжуд уйда заҳарланиш ва чақнаш кузатилмагани билан бир қаторда хонанинг таъмирга келиш муддати ҳам узаяди. Чунки хонада ҳар газлар исириқ (хазорсипан) печдан чиққан маълум бир тутунлар хона деворларини қорайтирмайди. Шу билан бир қаторда ушбу хонада дам олган инсон чарчоқларсиз соғлом уйғонади. Хулоса қилиб айтганда сизнинг хонадонингиз иқтисодий томондан кўмак, хавфсиз ва соғлом яшашингизга ўз ҳиссасини қўшади. Қурилмани қуриш бўйича туғиладиган саволларга жойлардаги ёнғин хавфсизлиги ходимларидан йўриқнома олиш мумкин», дейди Ш.Аюбов.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Қорақалпоғистонда қайси жиноятлар камайди? Ички ишлар вазири ўринбосари билан суҳбат >>>

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар