Кутилмаган хабар! DJ Миран зудлик билан операция қилинди

Қорақалпоқ эстрадасининг ёрқин вакилларидан бири DJ Миран уйқуси чала бўлганлиги ва нафас олишида муаммолари туфайли зудлик билан томоғидан операция қилинди. Бу ҳақда хонанда журналист Фурқат Юсуповга хабар берди.

Айни пайтда хонанданинг аҳволи яхши. Бу операция унинг овозига қанчалик таъсир қилишини яқин орада билиб оламиз. Маълум бўлишича, хонанда яқин орада ўзи сир тутган продюссер билан 3 йиллик шартнома тузиш арафасида экан. 

Шунингдек DJ Миран яқинда қорақалпоқ ва қозоқ тилларидаги иккита албом чиқаришни режалаштираётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар