Нукусда фуқаро ўзини томдан ташлаб ўлдирмоқчи бўлди…

3 февраль куни соат 07:30 да Нукус шахри Телемарказ МФЙ, Темирйўл кўчаси рақамсиз уйда яшовчи, рухий касал, 1997 йили тўғилган фуқаро Б.Н Нукус шахри «Жеке терек» МФЙда жойлашган «Қорақалпоқ қурилиш» МЧЖ (ЖБИ)нинг баландлиги 15-20 метрга тенг бўлган бетон ишлаш цехи томига чиқиб ўзининг жонига қасд қилишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда КР ИИВ ЁХБ бўлим бошлиғи Ш.Ж.Қадиров «KRuz.uz»га хабар берди.

Воқеа жойига Нукус шахри 1-сонли ҳарбийлаштирилган ёнғин ҳавфсизлиги қисми смена бошлиғи катта лейтенант Р.Сейтирзаев ва ёнғин ўчирувчи сафдор А.Сатбаевлар бетон ишлаб чиқариш цехи биносининг томига чиқиб фуқаро Б.Н билан суҳбатлашиб ўз жонига қасд қилиш ниятидан қайтариб, пастга тушишга ёрдам берди.

Ёнғин хавфсизлиги ходимлари факатгина ёнғин содир бўлганда эмас мана шундай ҳалотларда ўзларини ҳар томанлама яхши кўрсатиб инсонларга ёрдам қўлларини ҳам чўзиб келмоқда. 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz   

Бўлимлар