Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси: Судларга 15 млрд. сўм миқдорида моддий зарарларни ундириш ҳақида аризалар киритилди

Судларга 15 млрд. сўм миқдорида моддий зарарларни ундириш ҳақида 2454 та аризалар киритилди. Қўлланилган прокурор назорати ҳужжатлари натижасида 1 млрд. 691 млн. сўм иш ҳақидан қарздорлик ундирилиши таъминланиб, 1200 нафардан ортиқ ишчиларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тизимли ишлар олиб борилиб, бунда асосий эътибор тадбиркорлик субъектларининг эркинлигини таъминлаш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, ноқонуний текширишларнинг олдини олишга қаратилди.

Ўтган 2017 йил мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 21799 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 49,1 фоизи бевосита прокуратура органлари томонидан кўриб чиқилиб, 3965 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

 

Бўлимлар