Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрига "Damas" автомобили берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан 2017 йил 3 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши баёни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ушбу йил 3 августда мамлакатимизда маданият, адабиёт ва санъатни ривожлантириш масалалари ҳамда ижодий ташкилотлар олдида турган устувор вазифалар тўғрисида ўтказилган мажлис баёни ва санъат соҳасида қабул қилинган Фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли (25/1-2074-сонли) мажлис баёни ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил  13 октябрдаги 254-б-сонли фармойишига мувофиқ Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театр залига ёритиш ва овоз кучайттирувчи ускуналари ва янги “Damas” автомобили берилди. Бу ҳақда театрдан makan.uz’га хабар берилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz   

Бўлимлар