«Агросаноат маркази»да 70 млрд сўмга яқин қурилиш ишлари олиб бориляпти» – Хўжайли тумани ҳокими

«KRuz.uz» сайти Хўжайли тумани ҳокими Дариябай Қайипов билан суҳбат уюштирди. Ҳоким туманда амалга оширилган ва режалаширилаётган қурилиш ишлари ҳақида гапириб ўтди.

«550 хонадонга мўлжалланган уй-жойлар қурилди. Шунинг ҳисобидан 20 та кўп қаватли уйлар ҳамда 71 та арзон уй-жойлар қурилди. Энг асосий катта қурилишларимиз Инвестиция дастурига киритилган. Таълим соҳасида 69 ва 72-сонли мактаблар реконструкция қилинди. Бундан ташқари 25, 21-сонли боғчалар таъмирланди. Ҳисоб-китоб қилган эдик 7 млрд сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига қурилиш ишлари амалга оширилди.

Катта қурилишлардан логостика маркази яъни «Агросаноат маркази»да 70 млрд сўмга яқин қурилиш ишлари олиб бориляпти. Худо хоҳласа шу йилнинг биринчи ярим йиллигида ишга тушади. Бу ерда 2710 тонналик музлаткич бўлади. Бу жой экспорт қилинадиган марказга айланади”, дейди Д.Қайипов.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

«Туркман мактабини ҳашар йўли билан таъмирладик» - Хўжайли тумани ҳокими >>>

«Хитой, Эрон ва Туркиядан инвесторлар келишди» – Хўжайли тумани ҳокими Дариябай Қайипов >>>

«Экспорт ҳажмини икки баробарга кўпайтирдик» – Хўжайли тумани ҳокими >>>

Бўлимлар