Қорақалпоғистонда Давлат хизматларини кўрсатиш марказларига автотранспорт воситалари топширилди

Давлатимиз раҳбари 2017 йилда Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида  ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан батафсил танишди. Ташриф доирасида Президентимиз Ш.М.Мирзиёев аҳолига янада қулай шароитлар яратиш мақсадида кўрсатилаётган хизматлар сонини ошириш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини кучайтириш зарурати мавжудлигини таъкидлади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси туманларидаги барча Давлат хизматларини кўрсатиш марказларига автотранспорт воситалари топширилди. Бу чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳолига қисқа фурсатда давлат хизматларини кўрсатиш тизимини мунтазам йўлга қўйиш имконини беради.

Кенг кўламли тушунтириш ишлари  барча ҳудудларда  давом этмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар