Хўжайлида икки йигит жанжаллашди, бири боши билан ерга йиқилди...

15январь куни соат 00:45ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида  Арал кўчаси рақамсиз уйда яшовчи, туман ободонлаштириш бошқармаси ишчиси, 1991 йилда туғилган И.Қиличов Мустақиллик кўчасида жойлашган “Айдин” кафеси олдида ўзаро жанжал оқибатида Ж.Тлеубаевнинг юзига қўли билан урган вақтида, боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада Ж.Тлеубаев касалхонага ётқизилган. И.Қиличов қўлга олинган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар