Академик Акмал Саидов Тўрткўлда ёшлар билан учрашди

Тўрткўл туманидаги  3-сонли болалар мусиқа ва саънат мактаби ва Тўрткўл банк коллежида Ўзбекистон Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати,  Ўзбекистон Олий Мажлис қонунчилик палатаси демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Акмал Холматович Саидов ёшлар билан учрашиб, инсон хуқуқлари, конституция асослари ҳамда ҳозирги кундаги долзарб масалалар ва ёшларни қизиқтираётган саволларга жавоб бериб ўтди. Шунингдек тадбирда Қорқалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси С.Турманов,   туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ ва туман ДСИ бошлиқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тўрткўл тумани Халқ Қабулхонаси мудири, Нуронийлар, туман фаоллари ҳамда касб ҳунар коллежи ўқувчи ёшлари иштирок этдилар. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Иштирокчилар орасидан ёш шоирлар томонидан шерлар, саҳна кўринишлари, туман маданият бўлими хонанда ва созандалари ўзларининг мусиқали чиқишлари билан иштирок этдилар.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар