Шўмонойда имконияти чекланган аёлга бепул уй берилди

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев халқимизнинг кам таъминланган қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш мақсадида катта амалий ислоҳотларни амалга оширмоқда. Айниқса, мамлакатимизда доимий яшаб келаётган уй жойга муҳтож айрим фуқароларнинг бепул уй жой билан таъхминланиши сўзимизга исбот бўла олади. 

Яқиндагина Шўмоной туманининг «Моншақлы» маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги «Азатлық» кўчаси 39 ўй 1-хонадонида вақтинча яшаб келаётган 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс фуқаро Серегүл Жаббарбергеновага ўзи яшаб келаётган ўй жой ўз номига ўтказилиб ҳужжатлаштириб, бепул берилди.

Туман ҳокимининг раҳбарлигида Серегүл Жаббарбергенованинг яшаб келаётган уйида таъмирлаш ишлари олиб борилди ва керакли жиҳозлар билан таъминлаш учун давлат ҳисобидан 20 миллион сумдан ортиқ маблағ ажратилди.

«Ўтган йили менинг ҳаётимда унутилмас из қолдирадиган йил бўлди. Ўзим вақтинча яшаб келаётган уй давлат томонидан таъмирланиб, жиҳозлар билан таъминланиб, менинг номимга ўтказилиб берилди. Ушбй йил бошида оиламга эл манфаати учун яшаётган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатларининг ташриф буюриши кутилмаган тарихий воқеага айланди ва бундан жуда қувончлиман.

Бундай ҳомийлик учун энг аввало давлатимиз Президентига, туман ҳокимига, оиламга ташриф буюрган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Илоҳим барчанинг ишида риыож бўлиб, ўзлари соғ-саломат бўлгай»-деб ўз фикрларини билдиради С.Жаббарбергенова.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар