Андижонлик ҳайдовчилар Берунийда уларни қутқаришгани учун ИИВга раҳмат айтди

Андижонлик юртдошимиздан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ вазири номига хат келди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Ш.Аюбов "KRuz.uz"га хабар берди.

Хатда кўрсатилишича

«Жорий йилнинг 28 январ куни кеч соат 02:00 ларда Россия Федерациясидан олиб келаётган Камаз русумли автокран автомобилим  бузулиб аҳоли яшамайдиган бир ҳудуддан ўтадиган йўлда ёнимдаги йўловчи ҳамроҳим Хлюстов Алексей билан  қолиб кетдик.

Хаво ҳарорати жуда совуқ, унинг устига эсаётган қаттиқ шамол машинани таъмирлаш уёкда турсин кўчада туришнинг имконияти йўк эди. Боз устига автомобил кабинаси ҳам совуқда ўтириш имконияти қолмаган эди. Шунда ҳаёлимга бирдан ички ишларга қўнғироқ қилсам ёрдам беришармикан деган илинжида 102 телефон рақамини тердим.

Оллоҳга минг шукроналар бўлсинки гўшакни Беруний туман  ички ишлар бўлими навбатчилик қисми катта инспектори капитан Санжар Юсупов деб ўзини таништирган ходимни овозини эшитиб бўлган ҳолатни, кимлигимни  ва манзилни таҳминан бўлсада қисқача тушунтирдим.

У бизни тинчлантириб ёрдам берилишини айтди. Кўп вақт ўтмай маёқлари ёқилган хизмат атомобили биз томонга келётганини кўриб кўнглимизга таскинлик кирди. Ўзини Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл харакати хавфсизлиги хизмати ходими Наубетбай Исмайлов деб таништирган ходим аҳволимизни кўриб, иссиқ жой, ҳамда автомобилимизни таъмирлашда  инсонийликнинг энг буюк ҳислати бўлган ака укага берилган  меҳрданда юксак муомила билан улкан ёрдам берди.

Мен юқорида номлари келтирилган ички ишлар ходимларига ота онам ва оилам номидан ўз самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шундай азиз инсонлар билан  бир юртда яшаётганимдан фахрланаман» деб ёзган Андижон вилояти Андижон шахри «Чўлпон 100 йиллиги» МФЙ Суджаат кўчаси 9 уйда яшовчи фуқаро Жуманов Фаррух Козимжонович. Ушбу ҳолат тафсилоти ўрганилиб ходимлар Вазир полковник А.Темирханов томонидан рағбатлантирилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар