“Машъал” ўз сафига қорақалпоғистонлик футболчини қўшиб олмоқчи

Муборакнинг “Машъал” жамоаси бугундан иккинчи даврага тайёргарликни бошлайди.

Олинган маълумотларга кўра, “газчилар” ўз сафига Нурлибек Таласбоевни қўшиб олмоқчи. Биринчи даврани Қувасойнинг “Цементчи” жамоасида ўтказкан қорақалпоғистонлик ҳужумчи бунга қадар асосан биринчи лигада “Орол”да ўйнаб келаётганди.

Демак, 1993 йилда туғилган Таласбоев яқин орада олий лигада ҳам дебютини ўтказишга яқин.

Манба: championat.asia

Бўлимлар